Ру En O'z
29 Апрель 2024 642

Баҳодир Махситов бошчилигидаги фахрийлар самарқандлик ёш спортчилар билан учрашди

Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши ташаббуси билан ёшларни ватарпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида турли учрашувлар ташкил этиб келинади. Улардан бири Кенгаш раиси Баҳодир Махситов бошчилигида Самарқанд вилоятида ўтказилди.

Сафар давомида Б.Махситовга вилоят спорт фахрийлари кенгаши раиси Ҳамроқул Рафиев ҳамроҳлик қилди. Нуронийлар вилоятдаги яккакураш турларига ихтисослашган спорт мактабида бўлиб, у ерда таҳсил олаётган ёшлар ва уларнинг мураббийлари билан дилдан суҳбатлашишди.

Учрашув чоғида спортимиз фидойилари ҳозирда давлатимиз томонидан ёш авлод учун чексиз имкониятлар эшиги очилгани, улардан унумли фойдаланишлари лозимлигини билдиришди. Б.Махситов терма жамоамиз аъзоларинниг, хусусан, самарқандлик атлетларнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига қандай шароитларда тайёргарлик кўришаётгани ҳақида гапириб, ёшларни уларга ўхшаган етук спортчи бўлиб етишишларини тилади.

Text to speech