Ру En O'z
12 Июнь 2021 2401

Саида Маҳмудовни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова ўзининг туғилган кунини нишонламоқда.

Саида Маҳмудова 1984 йил 12 июнда туғилган. Стол тенниси бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, Ўзбекистон чемпиони, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби. Осиё ўйинлари ва қитъа биринчилиги, жаҳон чемпионатларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Айни пайтда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси. Баркамол авлодни Ватанга ва халқимизга муҳаббат руҳида тарбиялашга қўшган салмоқли ҳиссаси учун "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Саида Маҳмудовни туғилган куни билан табриклайди, мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар тилайди.

Text to speech