Гимнастикачи қизларимиз Жаҳон кубоги босқичини еттита медаль билан якунлашди
Тошкент мезбонлик қилган бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза, жами 7 та медални қўлга киритди.
Бугун куннинг иккинчи ярмида Тахмина Икромова булавадаги машқда кумуш, Наталя Усова эса бронза медалига эга чиқди. Шунингдек, гуруҳ машқида 3 та тасма ва 2 та тўпдаги чиқишда қизларимиз Шаҳзода Ибрагимова, Мумтозабону Исҳоқзода, Эвелина Атальянц, Амалия Мамедова, Ирода Содиқова кумуш медални жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйишди. Барча йўналишдаги ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
Тахмина Икромова (халқа)
Тахмина Икромова (тўп)
Кумуш медаль:
Тахмина Икромова (кўпкураш)
Тахмина Икромова (булава)
Тахмина Икромова (тасма)
Гуруҳ машқи (3 тасма ва 2 тўп)
Бронза медаль:
Наталя Усова (булава)