Ру En O'z
28 Апрель 2024 488

Тахмина Икромова Жаҳон кубогида иккита олтин медални қўлга киритди

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова Тошкент мезбонлик қилаётган Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичини муваффақиятли ўтказмоқда. Бугун старт олган алоҳида дастурлардаги машқларнинг дастлабки иккисида олтин медалларга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз дастлаб халқа, сўнг тўпдаги машқларда энг юқори балл жамғаришга эришди.

Халқа
1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) - 35.50 балл
2. Дарья Варфоломеев (Германия) - 35.30
3. Боряла Калейн (Болгария) - 34.75

Тўп
1. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) - 34.90
2. Дарья Варфоломеев (Германия) - 34.70
3. Маргарита Колосов (Германия) - 33.60

Мусобақа давом этади.

Text to speech