28 Апрель 2024
633
Ёш енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини еттита медаль билан якунлашди
БААнинг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида Хитой, Япония ва Ҳиндистон жамоаларидан кейин тўртинчи ўринни эгаллади. Мусобақада шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимизни эслаб ўтамиз:
Олтин медаль:
Хушноза Шавкатова (уч ҳатлаб сакраш)
Барно Сайфуллаева (баландликка сакраш)
Нодир Норбоев (кўпкураш)
Жонбиби Ҳукмова (400 метр)
Кумуш медаль:
Дилшода Усмонова (3000 метр, стипл-чез)
Бронза медаль:
Эмилия Рудина (баландликка сакраш)
Машҳура Соибова (3000 метр, стипл-чез)