28 Апрель 2024
444
Фужайрада лицензион турнирнинг сўнгги куни
Бугун БААнинг Фужайра шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё-Океания лицензион турнири ўз ниҳоясига етади. Ушбу кун дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари совриндори Дилназ Мурзатаева шпага, шунингдек, Муҳаммадюсуф Асранов рапира дастурида Париж-2024 йўлланмалари учун кураш олиб боришади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада фақат ғолиб қиличбозлар Олимпиада лицензияларига эга бўлишади. Афсуски, кечаги баҳсларда юртдошларимизга озгина омад етишмади. Жавоҳир Нурматов шпагада кумуш, Муса Аймуратов эса сабляда бронза медали билан чекланишди.