27 Апрель 2024
720
Тахмина Икромова Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубоги босқичида кумуш медални қўлга киритди
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубоги босқичида ўзининг дастлабки медалини қўлга киритди. Унга жамоа етакчиси Тахмина Икромова муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз кўпкураш дастурида роппа-роса 135 балл билан кумуш медалга сазовор бўлди. Энди у эртага яккалик йўналишидаги барча машқларда (4 та) ўтадиган финал дастурида медаллар учун курашни давом эттиради.
1. Дарья Варфоломеев (Германия) - 135.95
2. Тахмина Икромова (Ўзбекистон) - 135.00
3. Боряна Калейн (Болгария) - 133.25