Ру En O'z
27 Апрель 2024 207

Париж-2024 лицензиатлари: Олимпиадада дебют қиладиган Янина Кускова

Бугун бўлажак Олимпия ўйинларида қатнашадиган яна бир велоспортчимиз билан Сиз азиз обуначиларни таништирамиз. Эътиборимиз марказида жорий йил 23 ёшни қарши оладиган Янина Кускова бўлади.

Кускова Янина Васильевна 2001 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2019 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мураббийи Лейсан Хайзиева. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига терма жамоа бош мураббийи Глеб Гройсман қўл остида тайёргарлик кўрмоқда. Кускова фаолияти давомида шоссе ҳамда трек йўналишларидаги Осиё чемпионатларида 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалларига эгалик қилган. Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинларида 3 та кумуш медални қўлга киритган.

Велошоссе бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон рейтинги орқали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига шоссе дастурида 3 та йўлланмага эга бўлган. Терма жамоа мураббийлар штабининг қарорига кўра, Кускова гуруҳ пойгаси дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Text to speech