FIFA World Cup 2026
1-тур
Uzbekistan Uzbekistan
VS
Colombia Colombia
🗓 18 июн · 07:00 Тошкент 🏟 Мехико шахри, Ацтека стадиони
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
2-тур
Portugal Portugal
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 23 июн · 22:00 Тошкент 🏟 Стадион NRG, Хьюстон
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
3-тур
DR Congo DR Congo
VS
Uzbekistan Uzbekistan
🗓 28 июн · 04:30 Тошкент 🏟 Стадион «Мерседес-Бенц», Атланта
-- Кун
-- Соат
-- Минут
-- Секунд
26 Апрел 2024 6097

Адҳам Икрамов ООК делегациясини қабул қилди

Маълум қилганимиздек, пойтахтимизда бўлиб турган Осиё Олимпия кенгашининг (ООК) делегацияси бугун Спорт вазири Адҳам Икрамов қабулида бўлди. Мазкур учрашувда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари Азизжон Камилов ва Миллий Паралимпия қўмитаси раиси ўринбосари Отабек Эргашев ҳам қатнашди. Унда Тошкент-2025 ёшлар Осиё ва Пара Осиё ўйинларига рақамли технологиялар йўналишида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Вазир, даставвал, бундай масъулиятли мусобақага ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришни шахсан Президентимиз ўз назоратига олгани, қурилиш ишлари Хитойнинг етакчи компаниялари билан йўлга қўйилгани ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, давлатимиз томонидан Ўйинларни ўтказиш учун барча шароитлар яратиб берилишини билдирди.

Ўз ўрнида, делегация вакиллари Адҳам Илҳамовични фаолиятлари билан яқиндан таништиришди. Сўнг 2 кунлик ўрганиш ишлари юзасидан чиқарган хулосалари билан ўртоқлашдилар. ООКнинг расмий ҳамкори ҳисобланган “Bornan Sports Technology” компанияси бу борадаги имкониятларимизни юқори баҳолаб, бўлажак ўйинларни ҳамкорликда юқори савияда ўтказиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг келгуси қадамларини амалга ошириш бўйича келишиб олишди.

Text to speech