24 Апрель 2024
543
Енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлашди
Хабар берганимиздек, бугун БААнинг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бошланди. Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Дастлабки олтин медални баландликка сакраш дастурида Барнохон Сайфуллаева қўлга киритди. Ҳамюртимиз 1.83 метр натижа билан қитъа чемпионлигини расмийлаштирди. Ушбу дастурда қатнашган яна бир атлетимиз Эмилия Рудина 1.74 метр билан бронза медалига эга чиқди.
Шунингдек, уч ҳатлаб сакраш секторида Хушноза Шавкатова 13.33 метр билан яна бир олтин медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди.