Ру En O'z
24 Апрель 2024 646

Қиличбозларимизнинг лицензион турнирда қатнашадиган таркиби маълум

27-28 апрель кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида қиличбозлик бўйича Осиё-Океания минтақаси учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнир бўлиб ўтади. Сабля бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Зайнаб Дайибекова Олимпиадага рейтинг орқали йўлланма олгани боис мусобақада 5 нафар ҳамюртимиз иштирок этади. Терма жамоа мураббийлар штаби мазкур мусобақа учун қуйидаги қиличбозларни жалб қилган:

Сабля: Муса Аймуратов
Шпага: Дилназ Мурзатаева ва Жавоҳир Нурматов
Рапира: Умида Ильясова ва Муҳаммадюсуф Асранов

Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда фақатгина биринчи ўрин эгалари Париж-2024 иштирокчилари қаторига кира олади.

Text to speech