24 Апрель 2024
700
Ёш енгил атлетикачиларимиз Дубайдаги Осиё чемпионатида иштирокларини бошлашмоқда
Бугун БААнинг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича U20 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати бошланади. 27 апрелга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади.
Мусобақада юртимиз шарафини 23 нафар атлет ҳимоя қилади. Улар орасида Хушноза Шавкатова, Барнохон Сайфуллаева каби ўз йўналишларида ғолибликка асосий даъвогар спортчиларни учратиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, ёшларимизнинг аксарияти мазкур стартга миллий терма жамоа вакиллари билан Туркиянинг Белек шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғини орқали тайёргарлик кўрган.