23 Апрель 2024
759
Ўзбек курашчи қизи тарихга кирди
Қирғизистонда ўтган спорт курашлари бўйича Осиё литсензион турнири ўзбек спорти учун тарихий натижа билан ёдда қолди. Ўзбекистон делегацияси илк бор аёллар кураши дастурида Олимпия ўйинларида иштирок этадиган бўлди. Шубҳасиз, Актенге Кеунимжаеванинг кўрсатган натижаси мамлакатимизда хотин-қизлар спортининг ривожи янги босқичга чиқаётганидан яна бир далолат.
Шунингдек, мусобақа давомида эркин курашчиларимиз Ғуломжон Абдуллаев ва Бекзод Абдураҳмонов, юнон-рум курашчимиз Рустам Ассакаловнинг ҳам иштирокини алоҳида эътироф этиш ўринли. Терма жамоамизнинг қолган аъзоларига 9-12 май кунлари Истанбулда ўтадиган якуний лицензион турнирда омад тилаб қоламиз.