Ру En O'z
21 Апрель 2024 658

Рустам Ассакалов учинчи бор Олимпия ўйинлари қатнашчисига айланди

Бугунги сана ўзбек спорти учун анча сермаҳсул ўтмоқда. Делегациямизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари яна биттага кўпайди.

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов (-97 кг) Париж-2024 олимпиячилари сафидан жой олмоқда. Бу йил 40 ёшни қарши оладиган полвонимиз Қирғизистонда ўтаётган лицензион турнирга ажойиб спорт формасида етиб келганини кўрсатди. Саралашда япониялик Юри Наказатони мағлуб этган Ассакалов ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар вакили Узур Жузупбековдан устун келди.

Text to speech