Ру En O'z
11 Июнь 2021 1957

Осиё чемпионатида иштирок этувчи таэквондочиларимиз номи маълум

16-18 июнь кунлари Ливан пойтахти Байрут шаҳрида таэквондо бўйича навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда терма жамоамиз вакиллари ҳам қитъа чемпионлиги учун баҳс олиб боришади.

Жамоамиз мураббийлар штаби мусобақада иштирок этувчи 15 нафар спортчини танлаб олди. Унга кўра, қуйидаги таэквондочилар Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади:

Нияз Пўлатов
Жасур Жайсунов
Шаҳбоз Тусматов
Никита Рафалович
Шуҳрат Салаев
Шоҳруҳ Ражабов
Шохсанам Аъзамова
Динора Мухторова
Мадинабону Маннопова
Чарос Қаюмова
Мадина Қурвоналиева
Озода Собиржонова
Феруза Садиқова
Ситора Эргашева
Гулсанам Алижонова

Осиё чемпионати якунлангач 20 июнь куни Beyrut Open мусобақаси ҳам бўлиб ўтади. Унда 17 нафар спортчимиз қатнашади. Ушбу турнирда Осиё чемпионатидаги таркибга Шаҳзод Сайфиев ва Сардор Тоиров қўшилишади.

Text to speech