Ру En O'z
21 Апрель 2024 122

Эшкак эшувчиларимиз қитъавий лицензион мусобақани ажойиб якунлашди

Японияда байдарка ва каноэ, Жанубий Кореяда академик эшкак эшиш бўйича Осиё лицензион турнирлари ниҳоясига етди. Якунда байдарка ва каноэчиларимиз Париж-2024 Олимпия ўйинларига 3 та, академик эшкак эшувчиларимиз эса 2 та йўлланмага сазовор бўлишди. Лицензиатларимизни яна бир бор эслаб ўтамиз:

Байдарка ва каноэ:
К1 500 метр: Екатерина Шубина
С1 200 метр: Нилуфар Зокирова
К1 1000 метр: Шахриёр Маҳкамов

Академик эшкак эшиш:
W1x: Анна Пракатень
LM2x: Шаҳзод Нурматов, Собир Сафаралиев

Text to speech