Ру En O'z
21 Апрель 2024 102

Анна Пракатень ўз номини Париж-2024 лицензиатлари орасида қўшиб қўйди

Жанубий Кореяга юзланамиз. Чхунджу шаҳрида ўтаётган академик эшкак эшиш бўйича Осиё лицензион турнирида Олимпиада йўлланмалари ўз эгаларини топмоқда. Аёллар ўртасида кечган яккалик дастурда Анна Пракатень Ўзбекистон делегацияси ҳисобига Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун 33-йўлланмани тақдим қилди. Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари чемпионига бўлажак Олимпиадада ҳам муваффақиятли иштирок этишини тилаб қоламиз.

Text to speech