Ру En O'z
21 Апрель 2024 111

Бугун юнон-рум кураши бўйича навбатдаги лицензиатлар аниқланади

Бугун Қирғизистонда ўтаётган спорт курашлари бўйича лицензион мусобақада юнон-рум кураши бўйича беллашувлар ўтказилади. Ўтган йили Сербия мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси -60 ва -77 кг вазн тоифаларида Париж-2024 йўлланмаларини қўлга киритган эди. Бугун 4 вазн тоифасида ҳамюртларимиз Олимпиада лицензиялари учун курашишади. Уларнинг турнирдаги илк рақиблари билан танишинг:

-67 кг: Аброр Атабаев – Ашу Базард (Ҳиндистон)
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Со Сакабе (Япония) / Сунил Кумар (Ҳиндистон)
-97 кг: Рустам Ассакалов – Олжас Сирлибай (Қозоғистон) / Юри Наказато (Япония)
-130 кг: Тимур Насимов – Сота Окумара (Япония)

Text to speech