Ру En O'z
21 Апрель 2024 104

Шахриёр Маҳкамов ҳам Париж-2024 лицензиатлари қаторига қўшилди

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Япония мезбонлик қилган Осиё лицензион турнирининг сўнгги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. Байдаркада 1000 метр масофага кечган пойгада Шахриёр Маҳкамов олтин медални қўлга киритди. Энг асосийси, ушбу натижа билан юртдошимиз Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмасига ҳам сазовор бўлди.

Text to speech