Ру En O'z
21 Апрель 2024 1777

Париж-2024 лицензиатлари: Бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлган биринчи ўзбек қизи Нигина Ўктамова

Бўлажак Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган атлетларимизни таништиришда давом этамиз. Бугунги қаҳрамонимиз бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигина Ўктамова.

Ўктамова Нигина Жасур қизи 2003 йил Самарқанд вилоятида дунёга келган. 2019 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси таркибига жалб қилинган. Мураббийи Азим Худойқулов. Н.Ўктамова ўзбек боксчи қизлари орасида биринчи бўлиб жаҳон чемпионлигини қўлга киритган спортчи ҳисобланади. Юртдошимиз 2021 йил Польшада ўтган ёшлар ўртасидаги дунё биринчилигида олтин медалга сазовор бўлган. 2021 йил U20, 2023 йил U23 ёш тоифаларида Осиё чемпионатларида чемпионлигига эришган. 2021 йил “Йилнинг энг яхши ёш спортчиси” дея эътироф этилган. Халқаро майдонда кўрсатган натижалари учун “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида -54 кг вазн тоифасида қўлга киритган бронза медали Ўктамовага Париж-2024 Олимпия ўйинларининг эшикларини очди.

Text to speech