Ру En O'z
11 Июнь 2021 2106

Ёш чавандозимиз Германиядаги халқаро мусобақада икки бор совриндор бўлди

9-10 июнь кунлари Германия давлатининг Хаген шаҳрида жойлашган “Hof kasselman Hagen” от спорти мажмуасида от спортининг конкур йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида CSIY “Future Champions” халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда 22 давлатдан ташриф буюрган иқтидорли 363 нафар чавандоз ғолиблик учун баҳс олиб борди. Мусобақанинг биринчи куни ҳамюртимиз Абдураҳмон Абдуллаев “Дукато” лақабли отда 140 см баландликдаги тўсиқлардан ўтиш дастурида энг яхши натижани кўрсатиб, 1-ўринни қўлга киритди. Ушбу спортчимиз иккинчи куни “Гофорит” лақабли тулпорда кумуш медалга сазовор бўлди.

Text to speech