Ру En O'z
21 Апрель 2024 109

Нилуфар Зокирова Париж-2024 йўлланмасини нақд қилди

Тонгни ажойиб янгилик билан қарши оламиз. Токио шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича қитъавий лицензион турнирнинг сўнгги куни бошланди. Ҳамюртимиз Нилуфар Зокирова 200 метр масофага кечган пойгада олтин медаль қўлга киритиш баробарида Париж-2024 Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланмоқда. Бу Зокированинг фаоиятидаги иккинчи Олимпиада бўлади. Кун давомида Олимпиада йўлланмаси учун стартга чиқадиган бошқа эшкак эшувчиларимизга ҳам омад тилаймиз!

Text to speech