Ру En O'z
21 Апрель 2024 427

Шоҳруҳ Давлатов ва Екатерина Тунгускова “BYD Song Pro” соҳибига айланишди

45 мамлакатдан ташриф буюрган ҳаваскор ва профессионал спортчиларни ўзида жамлаган BYD Тошкент VI халқаро марафони ўз ғолибларини аниқлади. 6000 нафарга яқин иштирокчини жамлаган оммавий спорт тадбири кўтаринки руҳда ўтди.

Тантанали очилиш маросимида Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакат енгил атлетика ва триатлон федерациялари ва мусобақа ташкилий қўмитаси раҳбарияти, шунингдек, BYD LLC компаниясининг юртимиздаги вакили Иван Као иштирок этди. Сўз олган расмийлар Тошкент халқаро марафони йилдан йилга ўз нуфузини мустаҳкамлаб бораётгани, ҳамюртларимиз орасида оммавий спортни тарғиб қилишда муҳим тадбирга айлангани ҳақида тўхталишди.

Шундан сўнг пойгаларга старт берилди. Иштирокчилар 3, 10 км, ярим марафон ва марафон масофаларига югуриш бўйича беллашишди. Якунда ҳамюртларимиз орасида ярим марафон ва марафон бўйича энг яхши натижа кўрсатган Шоҳруҳ Давлатов ва Екатерина Тунгускова бош соврин – “BYD Song Pro” автомобилини қўлга киритишди. Бошқа йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

3 км, эркаклар:
1. Элдор Ботиров (Ўзбекистон) – 08:05
2. Виктор Цуренко (Ўзбекистон) – 08:21
3. Диёрбек Аҳмедов(Ўзбекистон) – 08:24

Аёллар:
1. Маржона Оққўзиева (Ўзбекистон) – 09:16
2. Хаётхон Абдуманнопова (Ўзбекистон) – 09:36
3. Моҳизарбегим Авазжонова (Ўзбекистон) – 10:44

10 км, эркаклар:
1. Ҳасан Мирсоатов (Ўзбекистон) – 33:32
2. Александр Салахуддинов (Ўзбекистон) – 33:36
3. Раҳимжан Келманов (Ўзбекистон) – 33:49

Аёллар:
1. Азизахон Мирзакбарова (Ўзбекистон) – 38:49
2. Дарья Антропова (Ўзбекистон) – 35:50
3. Анастасия Силченкова (Ўзбекистон) – 39:46

Ярим марафон, эркаклар:
1. Ринат Ахмадеев (Россия) – 1:03:22
2. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон) – 1:04:22
3. Евгений Фадеев (Ўзбекистон) – 1:06:47

Аёллар:
1. Мария Коробитская (Қозоғистон) – 1:12:53
2. Айнуска Калил кизи (Қирғизистон) – 1:15:22
3. Моҳинабону Комилова (Ўзбекистон) – 1:23:04

Марафон, эркаклар:
1. Владислав Примов (Беларусь) – 2:18:39
2. Бахтиёр Ўткиров (Ўзбекистон) – 2:23:30
3. Илия Тяпкин (Қирғизистон) – 2:24:53

Аёллар:
1. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) – 2:40:58
2. Шоҳсанам Хуррамова (Ўзбекистон) – 2.44:30
3. Елена Толстих (Россия) – 2:49:30

Text to speech