20 Апрель 2024
786
Тарихда биринчи бор аёллар кураши бўйича Олимпия ўйинлари лицензиясига сазовор бўлдик!
Ўзбекистон делегациясининг Олимпия ўйинларида иштирок этадиган спорт турларининг географияси кенгайиб бормоқда. Бу гал аёллар кураши баҳсларида тарихий дастлабки йўлланма қўла киритилди. Унинг муаллифи эса Актенге Кеунимжаева бўлди. Ҳамюртимиз Қирғизистонда ўтаётган Париж-2024 лицензион турнирида -50 кг вазн тоифасида финал босқичига етиб бориб, Олимпиада иштирокчилари қаторидан жой олди. Баракалла, Актенге!
Аҳамиятлиси, бу билан курашчимиз делегациямизга 30-йўлланмани тақдим қилди!