Ру En O'z
20 Апрель 2024 172

Париж-2024 лицензиатлари: Самарқанд ўғлони Исломжон Баҳромов

Азиз обуначиларимизга Париж-2024 лицензиатлари ҳақида маълумот беришда давом этамиз. Лойиҳамизнинг бугунги қаҳрамони юнон-рум кураши устаси Исломжон Баҳромов бўлади.

Исломжон Исмоилжон ўғли Баҳромов 1995 йил 17 июль куни Самарқанд вилоятида туғилган. Республика Олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиси. 2014 йилдан турли ёш тоифаларидаги мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Мураббийлари Равшан Рўзиқулов ва Элмурат Тасмурадов. 2017 йил Озарбайжонда ўтган Ислом бирдамлиги ўйинларининг кумуш, Туркманистон мезбонлик қилган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг бронза медали соҳиби. Қитъа биринчиликларида 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлган.

2023 йил Сербияда ўтган жаҳон чемпионатида -60 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритиб Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлган.

Text to speech