Ру En O'z
11 Июнь 2021 1812

Бугун уч нафар дзюдочимиз татамига чиқади

Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати давом этади. Бугун мусобақанинг олтинчи кун доирасида оғир вазнли дзюдочилар баҳс олиб боришади.

Вакилларимиздан -100 кг вазндаги Муҳаммадкарим Хуррамов ва Музаффарбек Тўрабоев, қизларимиздан -78 кгда Ирисхон Қурбонова медаллар учун курашишади. Дзюдочиларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов – Лук Монондо (Габон) / Тома Никифоров (Бельгия)
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Маттиас Медсон (Дания)
-78 кг: Ирисхон Қурбонова – Антонина Шмелова (Россия)

Эслатиб ўтамиз, кечаги беллашувлар якунида юртдошимиз Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. Бугун курашадиган полвонларимизга ҳам муваффақият тилаймиз.

Text to speech