Ру En O'z
20 Апрель 2024 650

Бугун Гонконгда дзюдо бўйича Осиё чемпионати боошланди

Бугун Гонконгда дзюдо бўйича Осиё чемпионати старт олади. Қитъамизнинг 36 мамлакатидан 270 нафардан зиёд спортчиси қатнашадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.

Осиё чемпионати ғолиблари жаҳон ва Париж-2024 рейтинги учун 700 очкога эга бўлишади. Бугун енгил вазн тоифасидаги баҳслар ўтказилади. Унда татамига чиқадиган ҳамюртларимиз иштирокларини қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:

-60 кг: Дилшод Баратов – Маиму Сапам (Ҳиндистон) / Алвин Мендоза (Филиппин)
-60 кг: Достон Рўзиев – Хешам Макабр (Яман) / Дук Чу (Вьетнам)
-66 кг: Муҳриддин Тиловов – Хоанг Труонг (Вьетнам) / Дохеоп Ли (Жанубий Корея)
-66 кг: Сардор Нуриллаев – Мунис Хавсави (Саудия Арабистони) / Ка Вонг (Гонконг)
-48 кг: Ҳалима Қурбонова – Леа Лопес (Филиппин)
-52 кг: Диёра Келдиёрова – Кокоро Фужиширо (Япония) / Хси Шен (Хитой Таипейи)
-52 кг: Сита Қадамбоева – Тху До (Вьетнам)
-57 кг: Шукржон Аминова – Нгок Нгуен (Вьетнам)

Text to speech