Ру En O'z
19 Апрель 2024 831

Париж-2024 лицензиатлари: Жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳиби Арам Варданян

4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида қатнашадиган атлетларимизни таништиришда давом этамиз. Бугун Франция майдонларида юнон-рум кураши бўйича -77 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган ҳамюртимиз Арам Варданян ҳақида маълумот берамиз.

Арам Симонович Варданян 1995 йил 11 ноябрь куни Ереван шаҳрида таваллуд топган. 2010 йилдан Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Юнон-рум кураши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатлари, қатор халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори ҳисобланади. Мураббийи Равшан Рўзиқулов. Варданян 2019 йил Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида -72 килограмм вазн тоифасида кумуш медалини қўлга киритган. 2016 йил Бангкок ва 2018 йил Бишкекда ўтган Осиё чемпионатлари, 2017 йил Ашхободда ўтган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида бронза медалларига сазовор бўлган.

2023 йил Сербияда ўтган жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки орқали Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олган.

Text to speech