Ру En O'z
19 Апрель 2024 80

Байдарка ва каноэчиларимиз бугунги кунни бешта медаль билан якунлашди

Японияда ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионатининг бугунги кун баҳслари якунланди. Афсуски, Олимпия масофаларида қатнашган атлетларимиз Париж-2024 йўлланмасини қўлга кирита олишмади. Бироқ ҳамюртларимиз кун давомида 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Батафсил:

 Кумуш медаль:
К1 (байдарка) 200 метр: Денис Онуфриев
К1 200 метр: Шаҳризода Мавлонова
К2 500 метр: Екатерина Шубина / Арина Танатмишева

 Бронза медаль:
С2 (каноэ) 500 метр: Артур Гулиев / Владлен Денисов
С1 200 метр: Элёржон Мамадалиев

Text to speech