Ру En O'z
19 Апрель 2024 129

Академик эшкак эшувчиларимиз лицензион турнирни муваффақиятли бошлашди

Жанубий Кореянинг Чхунджу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё минтақаси учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнир бошланди. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоасининг барча аъзолари дастлабки саралашдан муваффақиятли ўтишди.

Анна Пракатен ва Шаҳбоз Холмурзаев яккалик дастурида ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Жуфтлик баҳсларида Луиза Исламова / Малика Тагматова, шунингдек, Шаҳзод Нурматов / Собир Сафаралиев дуэти тўғридан тўғри финал йўлланмасига эга чиқишди. Эслатиб ўтамиз, барча дастурлардаги финал баҳслари 21 апрель кунига белгиланган.

Text to speech