19 Апрель 2024
591
Бугун эркин курашчиларимиз Олимпиада йўлланмалари учун курашишади
Бугун Қирғизистонда спорт курашлари бўйича Осиё қитъаси учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақа старт олади. Дастурга кўра, биринчи кун доирасида эркин кураш усталари ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтади. Олимпиада йўлланмалари учун гиламга чиқадиган ҳамюртларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев – Кабе Матнжанов (Туркманистон)
-65 кг: Умиджон Жалолов – Сужит Калькал (Ҳиндистон)
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов – Магомед Евлоев (Тожикистон)
-97 кг: Магомед Ибрагимов – Ганбатарин Ганхуяг (Мўғулистон)
-125 кг: Ҳасанбой Раҳимов – Омар Сарем (Сурия)