18 Апрель 2024
676
Фернанда Эррера жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Шу кунларда Саудия Арабистонининг Ар Риёд шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг бугунги кунида Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки медалини қўлга киритди.
Унга ёшлар тоифасидаги баҳсларда қатнашган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари чемпиони Фернанда Эррера муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз саралаш босқичида Япония, Италия, Хитой, Венгрия вакилларини мағлубиятга учратишга эришди. Бироқ ярим финалда Хитой термасининг бошқа бир аъзоси Симао Панга имкониятни бой берди ва бронза медали билан тақдирланди.