Ру En O'z
18 Апрель 2024 246

Осиё лицензион мусобақасида қатнашадиган курашчиларимиз билан танишинг

Хабар берганимиздек, 19-21 апрель кунлари Қирғизистон пойтахтида спорт курашлари бўйича Осиё қитъаси учун Париж-2024 лицензион турнири бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари қуйидаги вазн тоифаларида Олимпиада йўлланмалари учун баҳс олиб боришади. Эслатиб ўтамиз, барча йўналишларда ўз вазн тоифасида финал йўлланмасини қўлга киритган курашчилар Париж-2024 иштирокчиларига айланишади.

Эркин кураш:
-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев
-65 кг: Умиджон Жалолов
-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов
-97 кг: Магомед Ибрагимов
-125 кг: Ҳасанбой Раҳимов

Аёллар кураши:
-50 кг: Актенге Кеунимжаева
-53 кг: Шоҳида Аҳмедова
-57 кг: Лайло Собирова
-62 кг: Гулмира Айтмурадова
-68 кг: Набира Эсенбаева
-76 кг: Светлана Оқназарова

Юнон-рум кураши:
-67 кг: Аброр Атабаев
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов
-97 кг: Рустам Ассакалова
-130 кг: Темурбек Насимов

Text to speech