18 Апрель 2024
612
Чусовитина ва Мирвалиев финалда
Дохада спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Дастлабки кун доирасидаги саралаш баҳсларида иштирок этган Оксана Чусовитина ўзининг севимли таяниб сакраш дастурида 13.049 балл билан тўртинчи натижани қайд этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шунингдек, Абдулазиз Мирвалиев эркин машқ дастурида 13.800 балл жамғарди. Ушбу натижа Мирвалиевга ҳам финалда медаллар учун курашиш имконини беради. Бугун юртдошларимиз яна қуйидаги йўналишларда саралаш босқичида иштирок этишади:
Расулжон Абдураҳимов: параллель брус;
Оксана Чусовитина: эркин машқ, тўсин.