17 Апрель 2024
393
Қатарда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг якуний босқичи бошланмоқда
Бугун Қатарда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи старт олади. Дунёнинг 39 мамлакатидан 147 нафар атлет қатнашаётган ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Қайд этиш жоиз, ушбу стартдан кейин Жаҳон кубоги босқичиларида ўйналадиган Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмаларининг эгалари маълум бўлади. Биринчи кун доирасида ҳамюртларимиз қуйидаги дастурларда иштирок этишади:
Абдулазиз Мирвалиев: эркин машқ, халқа;
Оксана Чусовитина: таяниб сакраш, турли баландликдаги тўсинлар.