Ру En O'z
16 Апрель 2024 1202

Курашчиларимиз Осиё чемпионатини еттита медаль билан якунлашди

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда ниҳоясига етаётган Осиё чемпионатидаги иштирокини тугатди. Бироз аввал -82 кг вазн тоифасида қатнашган юнон-рум курашчимиз Муҳаммадқодир Расулов бронза медали учун баҳсда ҳиндистонлик Рохит Дахиядан устун келиб, учинчи ўрин соҳибига айланди.

Шу тариқа, ҳамюртларимиз мусобақада 2 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлишди. Совриндорлар рўйхати қуйидагича:

Кумуш медаль:
-86 кг: Жавраил Шапиев (эркин кураш)
-92 кг: Шерзод Поёнов (эркин кураш)

Бронза медаль:
-79 кг: Асомиддин Ҳасанов (эркин кураш)
-72 кг: Абдулло Алиев (юнон-рум кураши)
-77 кг: Дониёрхон Набиков (юнон-рум кураши)
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов (юнон-рум кураши)
-87 кг: Раҳимжон Узоқов (юнон-рум кураши)

Энди 19-21 апрель кунлари ушбу шаҳарнинг ўзида Париж-2024 лицензион турнири бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боради. Жамоамиз таркиби билан келгуси хабарларда таништирамиз.

Text to speech