Ру En O'z
16 Апрель 2024 235

Бугун Осиё чемпионати якунланади

Бугун Қирғизистонда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етади. Мусобақанинг сўнгги кунида юнон-рум кураши баҳсларида 5 нафар юртдошимиз гиламга чиқади. Улар мусобақани ушбу рақибларига қарши бошлашади:

-60 кг: Илҳом Баҳромов – Хёк Сонг (КХДР) / Аббос Албидхан (Ироқ)
-67 кг: Шермуҳаммад Шарибжонов – Ман Гванг Сон (КХДР)
-72 кг: Абдулло Алиев – Бегмират Нобатов (Туркманистон)
-82 кг: Муҳаммадқодир Расулов – Султан Эид (Иордания) / Евгений Поливадов (Қозоғистон)
-97 кг: Абдуқодир Жалилов – Бадамдорж Балтмунх (Мўғулистон)

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача терма жамоамиз ҳисобига эркин курашчиларимиз 2 та кумуш ва 1 та бронза, «классикларимиз» эса 2 та бронза медалларини тақдим қилишган эди. Умид қиламизки, бугунги баҳслардан кейин ушбу медаллар салмоғи янада ортади.

Text to speech