Ру En O'z
15 Апрель 2024 228

Тахмина Икромова Софиядаги Жаҳон кубоги босқичида кумуш медаль соҳиби бўлди

Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичининг навбатдаги босқичи якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз Тахмина Икромова тўп билан машқ дастурида 34.050 балл билан иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, у булавадаги машқда 30.750 балл билан бешинчи, халқадаги дастурда эса 33.300 балл билан олтинчи натижани қайд этди.

Text to speech