15 Апрель 2024
600
Бугун "классик" курашчилар баҳсларга киришади
Қирғизистонда спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати давом этади. Бугун юнон-рум кураши усталари баҳсларга киришишади. Афсуски, курашчи қизларимиз мусобақани медалсиз якунлашди. Бугун гиламга чиқадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг илк рақиблари билан танишинг:
-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев – Нурзат Кабдираҳимов (Қозоғистон) / Кагетора Окамото (Япония)
-63 кг: Исломжон Баҳромов – Дастан Кадиров (Қирғизистон)
-77 кг: Дониёрхон Накибов – Базаргелди Эзимов (Туркманистон)
-87 кг: Раҳимжон Узоқов – Суҳроб Абдулҳаев (Тожикистон)
-130 кг: Исломжон Раҳматов – Сингх Мехар (Ҳиндистон)