Ру En O'z
14 Апрель 2024 101

Ёш замонавий бешкурашчиларимиз Осиё чемпионатини иккита бронза медали билан якунлашди

Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳрида замонавий бешкураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси ёшлар дастурида 2 та бронза медалига эга чиқди.

Яккалик баҳсларида Самира Абзалова бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, қизларимиз Самира Абзалова, Меҳринисо Қаҳрамонова ҳамда Мубина Қодиржонова жамоавий дастурда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди.

Text to speech