Давлат Бобонов фаолиятида илк бор жаҳон чемпионати медалига сазовор бўлди
Венгриянинг Будапешт шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи куни ўз якунига етди. Бироз аввал ҳамюртимиз Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида финал баҳсини ўтказди.
Маълум қилганимиздек, ҳал қилувчи беллашув испаниялик Николоз Шеразадишвилига қарши кечди. Муросасиз кураш сал кам 6 дақиқа давом этди ва унда рақиб ғалабани илиб кетди.
Давлат Бобонов фаолиятида илк бор жаҳон чемпионатининг финалида курашди ва бу билан улкан тажриба орттирди, дейиш мумкин. Асосийси, ҳамюртимиздан Токио-2020 Олимпиадасида олтин медаль кутиб қоламиз. Бу натижа билан полвонимиз Олимпиада рейтинги учун 1400 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон дзюдо федерациясини, Давлат Бобонов ва унинг яқинларини бугунги натижа билан самимий қутлаб қолади. Мусобақанинг қолган кунида курашадиган вакилларимизга ҳам омад тилаб қоламиз.