Ру En O'z
14 Апрель 2024 138

Тахмина Икромова уч йўналишда финалда

Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Болгариянинг София шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон кубоги босқичида қатнашмоқда. Бугун ҳамюртимиз Тахмина Икромова булава, халқа ва тўп йўналишларида финал босқичида иштирок этади.

Юртдошимиз кўпкураш йўналишида 130.9 балл жамғариб, олтинчи натижани қайд этди. Шунингдек, мазкур дастурда қатнашган Анастасия Саранцева 122.7 балл билан ўн тўққизинчи бўлди.

Text to speech