Ру En O'z
12 Апрель 2024 170

Мерганларимиз лицензион турнирда қатнашишади

Маълум қилганимиздек, 13-19 апрель кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича Париж-2024 Олимпия ўйинларига тўғридан тўғри йўлланма берувчи сўнгги мусобақа бўлиб ўтади. Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси унда иштирок этувчи терма жамоа таркибини маълум қилди.

31 март куни Бразилияга етиб борган ҳамюртларимиз бугун масъулиятли мусобақадан аввал расмий машғулот ўтказишади ва эртадан баҳсларга киришадилар. 76 давлатдан 466 нафар спортчи қатнашадиган турнирда жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этади:

10 метрдан пневматик милтиқ ва 50 метрдан милтиқдан отиш: Мухтасар Тоҳирова, Гулбону Қамбарбекова, Жавоҳир Соҳибов.

10 метрдан пнвематик тўппончадан отиш: Муҳаммад Камалов, Владимир Свечников, Илҳомбек Обиджонов, Ситора Эргашбоева.

Text to speech