Ру En O'z
12 Апрель 2024 135

Бугун эркин кураш баҳслари тугайди

Бугун Қирғизистонда ўтаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилади. 5 вазн тоифасидаги баҳслардан сўнг эркин кураш усталарининг иштироки якунланади. Кун давомида гиламга чиқадиган ҳамюртларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-61 кг: Сардор Рўзимов – Акаш Дахия (Ҳиндистон)
-74 кг: Зафарбек Отахонов – Ҳосейн Нурали Абузарипашаколаеи (Эрон)
-86 кг: Жавраил Шапиев – Сандип Манн (Ҳиндистон) / Татсуя Шираи (Япония)
-92 кг: Шерзод Поёнов – Батзул Дамжин (Мўғулистон) / Оразмуҳаммет Холжаев (Туркманистон)
-125 кг: Сардорбек Холматов – Одгерел Батхишаг (Мўғулистон) / Омар Сарем (Сурия)

Text to speech