12 Апрель 2024
539
Йигитларимиз Жаҳон кубогини тўртинчи ўринда якунлашди
31 мартдан – 11 апрелга қадар Таиланднинг Пхукет шаҳри оғир атлетика бўйича Жаҳон кубогига мезбонлик қилди. Сайёрамизнинг 110 давлатидан 466 спортчи қатнашган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди. Аҳамиятлиси, ушбу натижа билан эркаклар терма жамоамиз медаллар жамғариш бўйича КХДР, Хитой ва Арманистондан сўнг тўртинчи ўринни эгаллади.
Барча медаллар эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги баҳсларда қўлга киритилди. Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони Акбар Жўраев ушбу вазнда тенгсиз эканини кўрсатиб, барча йўналишларда олтин медалларни қўлга киритган бўлса, умидли полвонларимиздан бири Шарофиддин Амриддинов даст кўтариш машқида бронза медали билан тақдирланди.