Ру En O'z
11 Апрель 2024 705

Расмийлар Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш жараёнининг бугунги ҳолати билан танишди

Пойтахтимизда қад ростлаётган Олимпия шаҳарчаси тобора янгича қиёфага кириб бормоқда. Бугун Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қурилиш майдонига ташриф буюриб, у ерда олиб борилаётган ўзгаришларни яна бир бор кўздан кечиришди.

Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинлари учун барпо этилаётган улкан комплексда металл-конструкция ишлари якунланган. Мутасаддилар пудратчи ташкилот ҳисобланган Хитойнинг “САМСЕ” компанияси вакиллари билан жараён ҳақида батафсил суҳбатлашиб, ишни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилишди. 

Ўрганиш давомида ҳар бир объектдаги қурилиш батафсил кўздан кечирилди. Уларга тўшаладиган қопламалар бўйича ҳам алоҳида сўз борди. Адҳам Икрамов Президентимиз мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаётгани, майдонларни жиҳозлашда энг сўнгги технологиялардан фойдаланиш лозимлиги ва комплексни ўзбек спортининг тараққиётини янги босқичга олиб чиқадиган илмий-методик кластерга айлантириш кераклигини билдирди.

Якунда иш самарадорлигини ошириш ва бу борадаги керакли йўналишлар белгилаб олинди.

Text to speech