Ру En O'z
10 Апрель 2024 190

Бугун уч нафар оғир атлетикачимизга мухлислик қиламиз

Таиланд мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон кубоги ўз поёнига етиб бормоқда. Бугун оғир вазнли спортчилар ўртасидаги беллашувлар ўтказилади.

Кун давомида Шарофиддин Амриддинов ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони Акбар Жўраев (-109 кг), шунингдек, жаҳон чемпиони Турсуной Жабборова (+87 кг) ўз вазн тоифаларида супачага чиқишади. Бўлажак баҳсларда юртдошларимизга омад тилаймиз.

Text to speech