Ру En O'z
10 Июнь 2021 2301

H2H: Бобонов – Шеразадишвили

Будапештда ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги кун дастурида ҳамюртимиз Давлат Бобонов финал баҳсида иштирок этади. -90 кг вазн тоифасида кечадиган ушбу баҳс ҳақида қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Ўзаро тўқнашувлар
Шу пайтгача дзюдочилар икки бор тўқнаш келишган. Афсуски, ҳар иккисида ҳам испаниялик спортчининг қўли баланд келган. Уларнинг илк тўқнашуви 2020 йил Париж “Катта дубулға” мусобақасига тўғри келади. 3-босқич беллашувида Бобонов вазари баҳоси билан олдинда бораётган эди. Бироқ асосий вақт якунланишига 3 сония қолганида ҳамюртимиз учинчи шидони олади ва ғалаба Шеразадишвилига ўтиб кетади. Иккинчи тўқнашув эса дзюдо рестартига, ҳозирда ЖЧ ўтаётган ушбу аренадаги яна бир “Катта дубулға” мусобақасига тўғри келади. Чорак финал доирасидан ўрин олган бу тўқнашувда Николоз қўшимча дақиқада қўлга киритган вазари баҳоси билан устун келади.

Рақиб ҳақида
Николоз Шеразадишвили 1996 йил Грузияда туғилган. 10 ёшида оиласи Мадридга кўчиб ўтади. 2014 йилдан Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. 190 см бўйга кенг бу полвон 2018 йил Боку шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган. -90 кг вазнда жаҳон ва Олимпиада рейтинги етакчиси. Шеразадишвили Испания спорти тарихида илк бор жаҳон чемпиони бўлган дзюдочи ҳисобланади.

Жаҳон чемпионатининг финалида турибмиз. Бу ерга кучсиз рақиб келмайди, албатта. Николоз қанчалар номдор бўлмасин, биз Давлат Бобоновга ишонамиз ва аввалги мағлубиятлар учун муносиб реванш олишига умид қиламиз. Олға, Янги Ўзбекистон!

Text to speech