Ру En O'z
9 Апрель 2024 570

Нигора Сувонова Жаҳон кубогини олтинчи поғонада тугатди

Таиландда оғир атлетика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги куни ортда қолди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси супачага чиқди.

-87 кг вазн тоифасида медаллар учун курашган Нигора Сувонова даст кўтаришда 95 кг билан олтинчи, силтаб кўтаришда 125 кг билан тўртинчи, икки курашда эса 220 кг билан олтинчи натижани қайд этди. -81 кг вазн тоифасида ўз омадини синаб кўрган Ригина Адашбаева 239 (107+132) кг билан ўн тўртинчи бўлиб мусобақадаги иштирокини тугатди.

Text to speech