8 Апрель 2024
717
Футболчиларимиз БАА йиғинини бошлашди
16 апрель куни Қатарда старт олувчи Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БАА йиғинига киришди. Дастлабки кун йигитларга енгил жисмоний юкламалар берилган бўлса, кечадан майдондаги машғулотлар бошланди.
Қайд этиш жоиз, бош мураббий Тимур Кападзе футболчиларнинг техник ҳаракатларини кўздан кечириб олгач, пенальтилар бўйича ҳам алоҳида машғулот ўтказди. Эслатиб ўтамиз, БАА йиғини доирасида жамоамиз 10 апрель куни Хитой U23 жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.